"Милан" футболчисини немис клубига сотиб юборди

"Милан" ҳужумчи Андре Силва жамоадан кетганлигини эълон қилди.

Португалиялик футболчи ўтган мавсумни "Айнтрахт"да ўтказганди ва энди ушбу жамоанинг тўлақонли аъзосига айланди.

Немис клубининг матбуот хизмати хабар қилишича, форвард 2023 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

2019 йилнинг сентябрь ойида "Милан" футболчини 2 йилга ижарага бергани ва эвазига Анте Ребични олганлигини маълум қилганди.

2019/20 йилги мавсумда 24 ёшли ҳужумчи Бундеслигада 25 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва яна 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!