Милан грандлари "Барселона" футболчиси учун курашади
“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, 32 ёшли хорватиялик футболчи “Милан” ва “Интер” клубларининг қизиқишлар марказида бўлиб турибди. Аммо, бундан аввалроқ, Ракитич “Севилья”га қайтиш истагида эканлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Иван Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 3 та голига ассистентлик қилди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар