
"Милан" ҳужумчиси учун 3 та гранд клуб курашади
"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
"TEAMtalk" нашрининг хабар беришича, 25 ёшли португалиялик қанот ҳужумчининг хизматларига Англиянинг "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳамда Германиянинг "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, барча клубларнинг Леау бўйича жиддий ниятлари мавжуд.
Жорий мавсумда Леау барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг "Милан" клуби билан тузилган амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" маълумотларига кўра, ҳужумчининг қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар