"Милан" коронавирусга қарши курашиш учун 250 минг евро ажратди
Италия А Серияси клублари коронавирус эпидемияси билан курашишга ёрдам беришмоқда.
Журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича, "Милан" клуби ушбу вирусга қарши курашиш учун ўз ғазнасидан 250 минг евро ажратган. Ушбу маблағлар Италиянинг Ломбардия шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлими ҳисоб рақамига бориб тушади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга келиб Италияда 7 мингдан ортиқ инсон коронавирусга чалинган.
Фикрлар