"Милан" мухлисларига "Интер"га қарши дербидан олдин муҳим хабар бор!

  • 2 февраля, 2022, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович жароҳати сабаб "Интер"га қарши дербида иштирок эта олмаслиги мумкин, дея хабар бермоқда Италия ОАВ.

Tecno

Қайд этилишича, 40 ёшли ҳужумчи 23 январь куни «Ювентус»га қарши ўйинда жароҳат олган пайида ҳамон оғриқ ҳис қилмоқда.

"Россонерилар" мураббийлар штабининг Златан бўйича якуний қарори "Интер"га қарши ўйиндан бир неча соат қолганида маълум бўлади. Учрашув 5 февралга белгиланган.

40 ёшли Ибрагимович жорий мавсум А Серияда жами 15 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию