“Милан

“Милан” ўз таркибига “Реал”нинг 21 ёшли ҳужумкор футболчиси Браим Диасни қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Миланликлар ёзги трансферлар мавсумида футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Бироқ, “Реал” раҳбарияти бу таклифни қабул қилмоқчи эмас. Чунки мадридликоар келажакда бу футболчига умид боғлаган ва уни бутунлай қўлдан чиқармасликни маъқул кўрмоқда.

“Милан” айни пайтда “Реал” раҳбарияти билан музокарани давом эттирмоқда. Клублар ўзаро келишиб олганидан сўнг, италияликлар испаниялик футболчининг ўзи билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилишни бошлайди.

Браим Диас “Реал”га 2019 йилнинг январида “Манчестер Сити”дан 17 миллион евро эвазига олиб келинган эди. Ўтган мавсумда ёш футболчи ўнта учрашувда битта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар