"Милан" тез орада янги дарвозабонни ўз сафига қўшиб олади

"Аталанта" дарвозабони Марко Спортьелло жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар беришича, “Милан” 30 ёшли футболчининг янги иш жойига айланади.

Манбага кўра, “россонерилар” италиялик посбон билан музокара олиб борган ва у билан 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олган. Келишувга кўра, унинг “Милан”даги маоши йилига бир миллион еврони ташкил қилади. Айни дамда миланликлар “Аталанта” билан Спортьеллонинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Ушбу трансфер нархи 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Марко жорий мавсум Италия А Сериясида жами 7 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!