“Милан” трансфер бозорида сенсациялар қайд этишда давом этмоқда

 

Хитойликлар қўлига ўтган Италиянинг “Милан” жамоаси ёзги трансфер бозорида фаолликни оширишда давом этмоқда.

Леонардо Бонуччи ва Лукас Билья каби тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олган “россонерилар” яна бир йирик харид остонасида турибди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Милан” Туриннинг “Торино” клуби ҳужумчиси Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Футболчи ва клуб ўзаро келишувга эришди.

Энди миланликлар раҳбарияти “Торино” вакилларини кўндириши лозим. “Милан” италиялик футболчи учун 60-65 млн евро пул сарфлаши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!