"Милан" яна бош мураббийни ўзгартирмоқчи(ми?)
Италиянинг "Милан" клубига таниқли мутаҳассис Девид Мойеснинг хизматларини таклиф қилишди. Олдинроқ, "Милан" "Интер"га қарши дербида мағлуб бўлса, Пауло Фонсекани истефога чиқариши ва унинг ўрнига янги бош мураббий тайинлаши ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.
Номзодлар орасида Томас Тухель, Эдин Терзич, Массимилиано Аллегри ва Маурицио Сарриларнинг борлиги маълум бўлди. Football Italia нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, "россонери" раҳбарияти ўзига ишловчи агентлари орқали Девид Мойесни мураббийлик постига тайинлашни таклиф қилган. 61 ёшли мутахассис ҳозирда "Вест Хем"ни тарк этганидан кейин клубсиз юрибди
.
Бироқ, "Милан" Мойеснинг рад жавоби бериши мумкинлигини инобатга олиб, бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқади. Улардан асосийлари юқорида айтилганидек, "Челси", "Ювентус", "Наполи" ва "Лацио"нинг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри ва Дортмунднинг "Боруссия"сида анча самарали ишлаган Эдин Терзич.
Фикрлар