"Милан" янги стадион қуриш учун жой изламоқда

Милан шаҳри мэри Жузеппе Сала “Милан” клуби ўзига янги стадион қуриш учун жой қидираётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Милан” ҳамон маъқул жой изламоқда. Чунки улар “Интер”дан фарқли равишда янги стадион қуришни хоҳлашмоқда. Мен бу масалани ёзги таътил пайтида ҳал қилиб беришга ҳаракат қиламан. “Сан Сиро”нинг бошқа йирик шаҳарлардаги стадионлар даражасида эмаслиги кўнгилни бироз хира қилади. Аммо бу шаҳар кўркига-кўрк қўшиб турган ажойиб бино. Лекин шу билан бирга янги стадион ҳам шаҳар учун фойдали бўлар эди”, - дейди мэр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!