"Милан" ёзда сотиб олиши мумкин бўлган 3 нафар футболчи маълум

"Милан" клуби раҳбарияти ёзда сотиб олиниши режалаштирилаётган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда "россонерилар" шорт-листидан "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Стефано Сенси, "Ницца" вингери Аллан Сен-Максимен  ва "Ювентус" форварди Риккардо Орсолинилар жой олган. Бироқ, агар жамоа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса, трансфер борасидаги режаларга ҳам ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” ортда қолган 36та тур якунларига кўра 62 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Уларни ЕЧЛга йўлланма берувчи 4-ўриндан бор йўғи 3 очко ажратиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!