"Милан" юлдузи АПЛга йўл олиши мумкин

“Милан” ҳимоячиси Тео Эрнандес ёзги трансфер ойнасида “россонерилар” сафини тарк этиши мумкин. TodoFichajes нашри хабарига кўра, 25 ёшли франциялик футболчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Манбага кўра, Эрнандесга бир вақтнинг ўзида бир неча инглиз клубларидан таклифлар бўлмоқда. Аммо гап айнан қайси жамоалар ҳақида кетаётгани очиқланмаган.

Айтиш керакки, Тео Эрнандеснинг трансфери унинг харидорларига қимматга тушади. Боиси трансфермаркт портали талқинига кўра франсиялик ҳимоячини 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эрнандес жорий 2022/2023 йилги мавсумда "Милан" сафида жами 35 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!