"Милан"га "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак

"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Николас Отаменди фаолиятини Итали А Сериясида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашрининг ёзишича 31 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига "Милан" клуби жиддий қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ эса уни "Атлетико" ҳам ўз сафида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Отаменди ўтган мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!