"Милан"ниинг собиқ футболчиси Греция чемпионатига йўл олди
"Челси" ва "Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко Греция чемпионатининг гранд клубларидан бири ПАОК сафига ўтди.
30 ёшли француз бу жамоада Фёдор Чалов ва Магомед Оздоев сингари россиялик футболчилар билан биргаликда тўп тепади. Футболчининг юнон клуби билан амалдаги шартномаси яна бир мавсумга узайтирилиш имконияти билан бир йил муддатга имзоланди.
Бакаёко фаолияти давомида "Монако", "Челси", "Милан" ва "Наполи" клубларида тўп сурган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Франция чемпионатида "Лорьян" сафида ўтказди ва жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар