"Милан"нинг собиқ футболчиси: "Замонавий футболда гол уриш анча осон"

Нидерландия миллий терма жамоаси ва "Милан" клубининг собиқ футболчиси Кларенс Зеедорф замонавий ҳимоячилар ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 48 ёшли мутахассис Чемпионлар лигаси доирасидаги "Манчестер Сити" - "Интер" учрашувидан сўнг ўйин муҳокамасида иштирок этди.

"Гап шундаки, замонавий футболда гол уриш анча осонлашди. Ҳимоячилар тўпсиз ишлашдан кўра тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратишди. Энди гол уриш аввалгига нисбатан анча осон”, - деди “Милан”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорф.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!