Милинкович-Савич "Лацио" билан шартномасини узайтиради

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич тез орада жамоа билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Сittaceleste нашри хабар бермоқда.

Агар 23 ёшли сербиялик футболчи 2023 йилга қадар тузилган янги шартномани имзоласа, унинг йиллик маоши 3,2 миллион еврога кўтарилади. Қолаверса, унинг товон пули 100 миллион еврога камайтирилган.

Маълумот учун, Милинкович-Савич “Лацио” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!