Миллатлар лигаси. Англия ва Италия муроса кўчасини танлади

Уефа Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Англия - Италия учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ўйин ҳужумларга бой бўлди. Бироқ ҳар иккала жамоа гол уришнинг уддасидан чиқмади. 

Айни вақтда Италия ўз гуруҳида 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2 очкоси бор инглизлар сўнгги поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!