Миллатлар Лигаси. Россия ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарди
Бугун оқшомда УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми Б3 гуруҳи 3-туридан ўрин олган Россия ва Туркия учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Баҳсни сиз билан Одилов Азизбек кузатиб борди.
- 90+2'
Туркиzда иккита ўзгариш. Сенол Гунеш ўрнини Юсуф Язижга бўшатиб берди, Бурак Йилмаз ўрнига Энес Унал майдонга тушди.
- 90+1'
Даниил Фомин баҳсни Андрей Мостовой ўрнига якунлаб қўяди.
- 90'
Матей Юг ўйинга икки дақиқа қўшиб берди.
- 89'
Россия бош мураббийи Станислав Черчесов яна бир ўзгаришни тайёрламоқда
- 85'
Учрашув ҳаками Хакан Чалханоглуга сариқ карточка кўрсатди.
- 84'
Майдоннинг қоқ марказида Артём Дзюбага қарши қўпол ўйналди. Йокушлу нохақ.
- 83'
Меҳмонларнинг навбатдаги штурмини рус ҳимоячилари қайтаришди.
- 82'
Туркияда яна бир ўзгариш. Кенан Караман ўрнини Адбулкадир Омурга бўшатиб берди.
- 81'
Махмут Текдемир майдонни тарк этди, унинг ўрнига Окай Йокушлу ўйинни якунлаб қўяди.
- 78'
Женгииииз Ундер! Туркиялик футболчи жарима майдони ташқарисидан супер зарба йўллади, дарвоза тўсини меҳмонлар жонига оро кирди.
- 77'
Меҳмонлар босимни орттиришмоқда. Жамоа сардори Артём Дзюба яна бир имкониятни қўлдан чиқарди.
- 76'
Россияда ажойиб имконият! Артём Дзюба ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллади, бироқ дарвозабон ўз ўрнида.
- 74'
Озан Кабак тактик фол ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди.
- 73'
Туркия жарима зарбасини тепиш имкониятини қўлга киритди. Юқоридан етказиб берилган узатмадан сўнг Демираль чап оёқда зарба йўллади. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 70'
Алексей Ионов эса ўрнини Андрей Мостовойга бўшатиб берди.
- 70'
Юрий Газинский гол муаллифи Антон Миранчук ўрнига майдонга тушди.
- 70'
Ҳужумдаги фол. Черишев ноҳақ.
- 69'
Россия қарши ҳужумдан сўнг бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ меҳмонлар ҳимоячилари ишончли ўйнади.
- 67'
Хакан Жалханоглунинг бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Иккинчи бурчак тўпи ҳам муваффаққиятли чиқмади.
- 66'
Женгиз Ундер жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Шунин қийинчилик билан қайтарди. Турклар бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 64'
Ионов ажойиб пасни голга айлантира олмади. Россиялик футболчининг саккиз метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 62'
ГОЛ! (Туркия) Кенан Караман Мерих Демиралнинг пасини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирмоқда.
- 61'
Россия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Бироқ вазият қўлдан чиқарилди.
- 59'
Черчесов ҳам ўзгаришга қўл ўрди. Далер Кузяев майдонни тарк этди ва Денис Черишув унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.
- 56'
Туркия бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 53'
Иккинчи таймни турклар ҳужумлар билан бошлашди. Озан Туфан яхшигина рейд кўрсатишга уриниб кўрди.
- 51'
Туркиядан жавоб ҳужуми. Бурак Йилмаз боши билан Шунин қўриқлаётган дарвоза томон йўллаган зарбасига сантиметрлар етишмади.
- 50'
Антон Миранчукдан ажойиб зарба! Дарвоза бурчагига йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.
- 49'
Бироз олдин майдонга тушган Женгиз Ундер қўпол ўйини учун учрашув ҳаками Матей Юг томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
- 46'
Туркия бош мураббийи Сенол Гунеш иккинчи таймни ўзгариш билан бошлади. Эфежан Каража ўрнини Женгиз Ундерга бўшатиб берди.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди.
- 45'
Матей Югнинг биринчи таймни якунлаб берувчи ҳуштаги чалинди.
- 43'
Хакан Чалханоглунинг Йилмаза узатмаси ноаниқ чиқди. Россия навбатдаги ҳужумни ташкил этишга уриниб кўради.
- 42'
Хакан Чалханоглунинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Меҳмонлар бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритишди.
- 40'
Сариқ карточкалар бўйича ҳисоб тенглашди. Андрей Семенов жарима майдонига яқин жойда қўполлик ишлатди, Матей Юг эса футболчини сариқ карточка билан жазолади.
- 40'
Магомед Оздоевнинг 18 метрлардан йўллаган зарбани ҳимоячилар қайтаришди.
- 36'
Озан Табак чап қанотда россялик вингерни тўхтатиб қолди. Жарима зарбасини Жирков амалга оширади.
- 35'
Далер Кузяев Дзюбадан ажойиб пасни қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
- 34'
Демираль хатосидан сўнг Миранчук тўпни эгаллаб олди ва Артём Дзюбага пас берди. Россиялик ҳужумчининг зарбасига эса куч етишмади.
- 28'
ГОЛ! Антон Миранчук Зобнин томонидан ўнг қанотдан узатиб берилган узатмани голга айлантирди.
- 27'
Ўйиндаги дастлабки сариқ карточка. Махмут Текдемир Ионовга қарши қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 23'
Юрий Жирков узатиб берган жарим зарбасини туркияликлар осонлик билан бартараф этишди.
- 23'
Зеки Челик қўпол ўйнади. Россия жарим тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 22'
Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика 61% - 39% мезбонлар фойдасига.
- 20'
Караваев Ионовга ажойиб пас берди, бироқ туркиялик ҳимоячи Мерас аниқ ўйнади.
- 16'
Юрий Жирков чап қанотдан ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди, бироқ Челик ишончли ўйнади.
- 13'
Россия яна бир бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди, аммо туркиялик ҳимоячилар аниқ ҳаракат қилишди.
- 11'
Ортда қолган 10 дақиқада мезбонлар устунлик қилишмоқда, бироқ рақиб ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда.
- 4'
Россия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. Бироқ мезбонлар имкониятдан фойдалана олишмади.
- 3'
Мерих Демираль Артем Дзюбага қарши қўпол ўйнади, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 1'
Артем Дзюбанинг узатмаси ноаниқ чиқди.
- 1'
Россия ўйинни бошлаб берди.
- 0'
Ўйинни словениялик арбитр Матей Юг бошқариб боради.
- 0'
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Сизларни эътиборингизга Россия - Туркия ўртасида бўлиб ўтадиган матнли эфиримизни хавола қиламиз.
Фикрлар