Миллатлар Лигаси. Россия Туркияга мағлуб бўлди, Голландия Боснияни Б лигага равона қилди

УЕФА Миллатлар Лигаси А ва Б лигаларида 5-тур баҳслари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган 2 та қизиқарли қарама-қаршилик ўз ниҳоясига етди. Улардан бирида А лига вакиллари Нидерландия ҳамда Босния ва Герцеговина кураш олиб борди. Мезбонларнинг ўйин давомидаги устунлиги ҳисобда ҳам акс этиб, Франк де Бур шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Б лига 5-турининг марказий ўйинларидан бири Туркия ва Россия ўртасида кечди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ушбу мағлубиятдан сўнг, русларнинг А лигага чиқиш имкониятлари кескин пастлаб кетди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!