Миллий ATFC (Amir Temur Fighting Championship) промоушенининг илк турнири санаси ва биринчи жуфтлиги маълум

  • 23 апрель, 2021, 10:48
  • 0
  • MMA

Юртимизда илк ва тарихий промоушен ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Яъни, Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакили Музаффар Раджабов асос солган “Амир Темур” клуби қошида ATFC (Amir Temur Fighting Championship) промоушени ўз фаолиятини бошлади. Ушбу промоушеннинг имконияти юқори десак, муболаға бўлмайди. Чунки жаҳоннинг нуфузли шундай ташкилотлари, промоутерлик компаниялари билан ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган.

Мазкур миллий промоушен 27 инюнь куни Бухоро шаҳрининг Ромитон туманидаги “Оазис” дам олиш масканида илк “ATFC 1” турнирини ташкил этади. Бугунга келиб, ушбу турнирнинг илк жуфтлиги маълум бўлди. Ўша кунги ташкил этилувчи жанг кечасида ҳамюртимиз Шариф Қўшаев россиялик Мурод Ибрагимовга қарши октагонга кўтарилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу кечада 10 та ММА ва 5 та профессионал кикбоксинг жанглари ташкил қилинади. Шунингдек, ушбу жанг оқшомидан супер жанглар ҳам ўрин олган. Бу ҳақида тез орада маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Бухорода тарихий промоушен ташкил этилди (Видео)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!