“Миллий спорт мукофоти-2022” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Бугун пойтахтимизда “Миллий спорт мукофоти-2022” тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Йил якунларига кўра, қуйидагилар лауреатлар қаторидан жой олди:
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулсевар Ғаниева (бокс)
Йил кашфиёти: Шарифа Давронова (енгил атлетика)
Йилнинг энг яхши ҳаками: Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари)
Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Рустем Аблялимов (велоспорт)
Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Азизбек Бойназаров (пара сузиш)
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Бобур Қўзиев (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Гулжаной Наимова (пара таэквондо)
Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Сервер Ибрагимов (пара ўқ отиш)
Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Спорт курашлари клуби
Ампутантлар футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун: Рустам Меҳмонов (“Матонат футбол” ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси)
Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фидойиси: Бахтиёр Ражабов (Футбол бўйича ампутантлар терма жамоаси фахрийси)
Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Камолиддин Алимов
Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси: Тимур Низаев («Правда Востока» газетаси)
Йилнинг энг яхши матбуот хизмати: Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси (Виталий Жудро)
Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Анвар Авазхўжаев
Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Йилнинг энг яхши федерацияси: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Спорт тадбирларини ўтказиш бўйича энг яхши ташкилотчи: Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси.
Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун: Биродар Абдураимов (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби )
Миллий спорт турларини оммавийлаштиришга қўшган ҳиссаси учун: Ниғматилла Йўлдошев (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси)
Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Танзила Нарбаева (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбари)
Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилишдаги хизматлари учун: Абдусалом Азизов (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари)
Халқаро тадбирларнинг энг яхши ташкилотчиси: Осиё Олимпия кенгаши
Йилнинг энг яхши мураббийи: Илиас Илиадис (Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)
Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Светлана Осипова (таеквондо WТ бўйича жаҳон чемпиони)
Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо бўйича жаҳон чемпиони)
Фикрлар