Милнер "Барселона" борасида гапиришни истамади
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер "Барселона" борасида берилган саволларга жавоб беришни истамади.
"Бу ҳақида ҳозир гапиришни истамасдим. Бизни якшанба куни "Кардифф"га қарши кечадиган қийин ўйин кутмоқда. Улар АПЛда қолиш учун курашишмоқда. Бу эса бизга босим ўтказиши мумкин. АПЛ чемпионлигини қўлга киритишни истасак, "Кардифф" майдонида буни исобтлашимиз лозим", - деган Милнер сўзларидан келтирмоқда Liverpool Echo.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ЕЧЛ ярим финал босқичида "Барселона"га қарши майдонга тушади. Мазкур учрашувлар 1-7 май санасида ўтказилади.
Фикрлар