Минаминонинг дубли “Ливерпуль“га ғалаба тақдим этди

Англия кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган “Ливерпуль“ - “Норвич“ учрашуви якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

“Қизиллар“нинг 2 голи ҳам Минамино ҳисобига ёзиб қўйилди. Меҳмонлар ягона голига Рупп муаллифлик қилди.

Мазкур натижадан сўнг “Ливерпуль“ чорак финал йўлланмасини нақд қилди, “Норвич“ эса бугунги мағлубият сабаб кубок баҳсларидан чиқиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!