Мини футбол. Аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Мамлакатимиз аёллар футбол жамоалари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган мини футбол (футзал) бўйича чемпионат бу йил ҳам бўлиб ўтади. 

Мини футбол буйича XIII Ўзбекистон чемпионати 23 январ куни старт олади. Ушбу мусобақа Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” аренасида ўтказилади. Чемпионатнинг 1-тури 23-27 январ кунлари бўлиб ўтса, 2-тур учрашувлари феврал ойида бўлиб ўтади. Қолган якунловчи 3-тур учрашувлари эса  март ойида ўтказилади. Чемпионат якунига еткач, яъни март ойида мини футбол бўйича XI Ўзбекистон кубоги мусобақаси ҳам бўлиб ўтади.

Ушбу чемпионатнинг қизиқарли томони шундан иборатки, бунда профессионал клублар қатори кўплаб ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этишлари мумкин.

ФИФА келаси йилги мавсум учун 25 нафар ўзбекистонлик ҳакамларни танлаб олди

Аёллар футболи бўйича биринчи лига клублари ўртасида ўтаётган баҳсларда "ТерДУ" Сурхон жамоаси пешқадамликни сақлаб турибди.

"ТерДУ" Сурхон ва "Динамо-плюс" Самарқанд - 2:1 (фоторепортаж)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!