Мини-футбол: 7та ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифасидаги гуруҳда ташкил этилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра Республиканинг барча ҳудудларидаги Махсус футбол мактаб-интернатлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқичи жуда қизиқарли руҳда ўтди. Ўзаро баҳсларда ғолиб чиққан гуруҳлар мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишди.

Мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар  ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!