Мини-футбол: Олий Лига. “Дўстлик-AIN” “Бунёдкор”ни мағлуб этди

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган учрашувларнинг сўнгги баҳсида Қаршининг “Дўстлик-AIN” клуби Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши тўп сурди.

Куннинг ушбу марказий баҳсида эса қаршиликлар "қалдирғочлар"ни катта қийинчилик билан мағлубиятга учратди.

Хусусан, дастлаб, Ойбек Полвонов ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, тимур Садиров ҳисобни тенглаштирди. Кейинчалик ушбу голга жавобан  Шаҳбоз Аҳмедов ва Бахтиёр Баратовларнинг урган голлари ҳисобни йириклаштирган бўлса, Темур Садировнинг 26-дақиқада қайд этган дубли орадаги фарқни қисқартириш учун кифоя қилди, холос.

Қайд этиш жоиз, олдинги баҳсда Бухоронинг "Когон" клуби Самарқанднинг "Нафис" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этганди.

Олий лига

3-тур, 1-кун

16.01.2017

"Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор" 3:2

Голлар: О.Полвонов 8, Ш.Аҳмедов 15, Б.Баратов 22  - Т.Садиров 12, 26