Мини-футбол: Олий Лига.
Ads

Хабарингиз бор, бугун пойтахтимизда мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Ушбу кун доирасидан ўрин олган илк баҳсда “Олмалиқ” клуби “Локомотив” жамоасини йирик ҳисобда таслим этишга муваффақ бўлди.

Аммо кун дастуридан ўрин олган "Турон-С" - "Ардус" учрашуви андижонликларнинг ўйинга етиб кела олмагани боис ўтказилмайдиган бўлди. Шу тариқа, "Турон-С" жамоасига техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Қайд этиш жоиз, “Турон-С” клуби ўтказилган сўнгги 11 та учрашувдан сўнг 3 ғалаба ва 8 та мағлубият билан турнир жадвалида 8-ўринни банд этиб турибди.