Миньоле
Ads

"Ливерпуль" дарвозабони Симон Миньоле "Брюгге" клубига кўчиб ўтди.

30 ёшли дарвозабон Бельгия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Аввалроқ, трансфернинг нархи 6 млн фунт бўлиши маълум бўлган эди.

Миньоле 2013 йилда "Ливерпуль"га "Сандерленд"дан келган.

Сўнгги мавсум, АПЛда бирорта ўйин ўтказмади.