Асосий мазмунга ўтиш

Миразизбек Мирзахалилов профессионал боксдаги дебютида ажойиб нокаут қайд этди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Вакилимиздан ёрқин ғалаба!

Хабарингиз бор, "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Унда 8 нафар ҳамюртимиз ўз жангларини ўтказяпти.

Кун тартибидан ўрин олган 5-жангда ҳаваскор боксда жаҳон ва Осиё чемпиони унвонларини қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов рингга кўтарилди. Танзаниялик Таша Мжуажини синовдан ўтказган вакилимиз дастлабки раунддаёқ кучли зарбаси эвазига рақибини нокаутга учратди.

Бу Мирзаҳалилов учун профессионал боксдаги илк жанг сифатида тарихда қолди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ