Миржалол Қосимов АГМК раҳбариятидан истеъфо сўради
Тошкентда кечган учрашувда "шерлар" 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Беллашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов клуб раҳбариятидан истеъфо сўрашини маълум қилди.
"Ўйинамиз ўхшамаяпти. Ҳар қандай ротацияни амалга ошириб кўрдим, аммо барибир ўхшамади. Раҳбариятдан истеъфо сўрайман. Улар қандай қарор қилишса ҳам қабул қиламан", - деди Қосимов.
Маълумот учун, олмалиқликлар ортда қолган 10 турдан сўнг 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар