Миржалол Қосимов: Бизга фарқи йўқ

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов клуб матбуот хизматининг бугун Суперлиганинг янги мавсумига ташланадиган қуръаси, чемпионлик учун кураш кимлар иштирок этиши ва ўтаётган йиғин тўғрисидаги мавзулари бўйича саволларига жавоб қайтарди.

«Ҳеч қачон рақиб танламаганман. Барибир мавсум давомида барча ўзаро ўйнайди. Шу боисдан ҳам 1-турда ким билан тушишни фарқи йўқ. Муҳими, чемпионатни яхши бошлаб олиш керак.

Ҳақиқатдан ҳам бу йил кўплаб жамоалар кучайишмоқда. Айниқса 3-4 та жамоа анча кучайди. Трансферлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, «Насаф», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Нефтчи», «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» жиддий кучайди. Бу йили 6-7 жамоа юқори ўринлар, шунингдек чемпионлик учун жиддий курашади. Бундан ташқари янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги ўқув-машғулот йиғинларига 10дан зиёд жамоаларимиз жиддий эътибор қаратиб, Анталияда тараддуд кўришмоқда. Бу ҳам ўз-ўзидан жамоалар янги мавсумга жиддий тараддуд кўраётганидан далолат.

Йиғин кўнгилдагидек ўтмоқда. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати меъёрига келмоқда. Лекин ҳали ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак. Қолаверса позицияларни кучайтиришимиз зарур. Чунки ўтган мавсумга қараганда асосий таркиб футболчиларидан 6-7 нафари жамоадан кетди. Уларни ўрнини тўлдириш ва ўзаро ўйин тушунчасини хосил қилиш учун вақт талаб этилади. Шу жиҳат бироз муаммо келтириб чиқаради. Янги футболчилар мени фалсафамни тушуниши ва англаб, ўйинни тўлиқ шакллантириб олишимиз учун маълум вақт кетади. Умид қиламанки, янги футболчилар жамоага тезроқ киришиб кетишади» - дея ўз фикрларини билдирди Миржалол Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
11/02/2022 15:02
Nasafka qarshi tushsa zur bulardida. chunki Nasaf qancha kuchli kamandalarga qarshi uynasa shuncha yahshida. 15 chiga OCHL uyin oldi Nasaf trenirovka bulardi.