Миржалол Қосимов "Динамо"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

"Об-ҳаво бироз иссиқлигига қарамасдан биринчи бўлимда анча жонли ўйин намойиш этилди. Ҳар иккала жамоа ҳам стадионга ташриф буюрган ишқибозлар зерикиб қолмайдиган тарзда ҳужумкор ўйнашга интилди. “Динамо” ҳам, АГМК ҳам тез-тез ҳужумлар ташкил этди. Афсус, бугун ҳам оддий хато туфайли имкониятни бой бердик.

Оддий вазиятда тўп йўқотилди ва рақиб бундан унумли фойдаланди. “Динамо” эса голдан сўнг қарши ҳужумларда анча яхши ҳаракат қилди. “Динамо” жамоасини бугунги қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман", - деб Қосимовнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!