Миржалол Қосимов гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви олдидан: ОЧЛ тугаётгани билан ҳаёт давом этади

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-турида АГМК "Истиқлол"га қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди. 

"Биз учун имкониятлар тугаган. Лекин мусобақани чиройли тарзда якунлаб қўйишимиз керак. ОЧЛдаги охирги ўйинда мухлисларга чиройли ўйин тақдим этиб, ғалаба учун курашамиз. АГМК мухлислар ва жамоа ғурури учун ҳам ўйнайди. ОЧЛ тугаётгани билан ҳаёт давом этади. Бизни ички чемпионатда ҳам ҳали узоқ мавсум кутмоқда. Биз эртанги баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Иккала жамоада икки хил вазият. «Истиқлол» билан ўйин қизиқарли бўлади»

— «Истиқлол» ҳимоявий ўйнайди. Эртага АГМК ҳам ўйинни ҳимоядан қурадими? Иккинчи саволим, эртага ёш футболчиларга имкониятлар бериладими?

— Биз ҳимоявий услубда ўйнамаймиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага «Истиқлол»нинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтишга интиламиз. «Истиқлол»нинг ҳимояси нафақат биз учун, балки «Шабаб Ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол»га ҳам катта муаммо бўлди. Иккинчи саволга келадиган бўлсам, албатта бизда ҳаммага имкониятлар берилади. Ўтган ўйинларда ҳам имкониятлар берилди", - деди Қосимов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
29/04/2021 22:21
qosimov murrabiymas mashenik. kuchli homiysi bor jamoalarda yuradigan parashuytchi mirjalolni har doyimgi gapi shu"yutqazdik lekin hayot davom etadi, menga po‘huy pulimni olib bo‘lganman"