Миржалол Қосимов: "Ҳеч бир ўйин осон кечмаяпти"
Суперлига 3-туридан ўрин олган ОКМК – Динамо (3:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Муҳими керакли натижага эришдик. Ҳеч бир баҳс осон кечмаяпти. Рақиб ҳали очко олмаган эди. Абрамовнинг услубини ҳам яхши биламан. Иккала жамоа мазмунли ўйин кўрсатди. Ҳисоб 2:1 вақтида Илёсов жамоамизни қутқарди ва қарши ҳужумда учинчи тўпни киритдик. Агар ўша вазият гол билан тугаганида натижа бутунлай бошқача тугаши ҳам мумкин эди.
Тўп узатишдаги кичик хатолар сабаб ташаббусни "Динамо"га бериб қўйдик. Биз доим ҳужумкор ва очиқ футбол кўрсатишга интиламиз. Биз билан ўйнаш жуда ҳам осон.
Таркибимизда иқтидорли ёшлар бор. Улар ўзларининг устида жуда ҳам кўп ишлашлари лозим. Ўринбосарлардаги футболчиларни ҳам кузатяпмиз. Агар улар ҳам яхши ҳаракат қилишса, албатта имкон берилади.
Бу йилги мавсум ҳақида нимадир дейишга эрта. Йил сўнггига қадар шундай курашлар кўрсак керак. Жамоалар бир-бирига тенгроқ туюлмоқда. Яъни, пешқадам ва аутсайдер йўқдек".
Фикрлар