Миржалол Қосимов: "Жўжани кузда санаймиз"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" ўйинида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Черан ҳисобни очган бўлса, Сентоку имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида Абдумажидов жамоасини олдинга олиб чиқди, лекин иккинчи бўлимда сўнгги дақиқаларда олмалиқликлар 3 та гол билан ғалабани илиб кетди. 

Учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта, хурсанд қиладиган томонлари кўп ўйин бўлди. "Пахтакор" номдор жамоа. Осон бўлгани йўқ, аммо учрашув тизгини биз томонда бўлди. Кийиниш хонасига йўл олиш олдидан ўтказиб юборган голимиз бизни синдириб қўймади. Шогирдларим охиригача курашишди. Томошабоп футбол кўрдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман.

Тўғриси, энг ёмон кўрган нарсам башорат қилиш. Жўжани кузда санаймиз. Мураббий ҳар доим ҳам жамоасидан қониқмайди, аммо бундай ғалабалар келажакка умид билан қараш дегани. Чемпионлик ҳақида гап борса, таркибни кучайтириш кераклигини айтишим мумкин. Аввало, ишқибозлар учун чиройли ўйин намойиш этишимиз керак. Ишдан кейин улар ортга хурсанд бўлиб кетиши керак. Ишлашда давом этсак, натижа ўзи келади.

Йил бошида жисмоний тайёргарлик кўриш билан боғлиқ. "Бунёдкор"да ишлаган пайтимизга ҳам эътибор қилсангиз, бу ишни уддалаганмиз. Футболдаги голлар жамоаларнинг жисмоний холатига боғлиқ. ОКМКда ҳам шуни қўллашга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бу ғалабалардан фахрланиб кетишнинг кераги йўқ. Ҳозир, "Қизилқум" билан баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак.

Тўғриси, ҳозир бу осон иш эмас. Ҳозир футболчилар контракт бермагунингча, машғулотга ҳам чиқмасликни ўрганиб олган. Унга баҳо бериш учун видеодаги ҳаракатлари ва статистикасини ўрганиш мумкин холос. Бу катта таваккал. Алмдамчи ҳислар бу. Имкон қадар чертиб-чертиб танлашга ҳаракат қиламиз.

Санчес секин-аста ўйинга қайтмоқда. "Олимпик" билан баҳсда сўнгги 5 дақиқага майдонга тушди. Шоҳруҳ Гадоев ҳам секин-аста таркибга қўшилади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак. Фикрлар бор, аммо осон эмас", - деди олмалиқликлар устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Duvlan
23/06/2024 14:42
Окмка чемпион бўлаолмийди Миржалол билан, жўжа кузда саналади.