Миржалол Қосимов: Ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлиб, ғолиб чиқдик
Ads

 

Олий Лига 25-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Шўртан” (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Ўйинни тўлиқ ўз назоратимизда ушлаб турдик. Биринчи бўлимда иккита тўп киритиб олдик. Афсуски, шундан сўнг бироз хотиржамликка берилдик. Натижада рақиб ҳисобни қисқартиришга эришди. Бу ҳолат мана бир неча ўйиндирки кузатилмоқда. Бу борада ишлашимиз кераклиги кўриниб турибди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Ашурматов стандарт вазиятидан кейин учинчи голимизни урди. Шундан кейин рақбга бошқа имкон бермадик ва тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Машғулотларда, ундан олдин ҳам, кейин ҳам йигитлар билан стандарт вазиятларидан самарали фойдаланиш борасида ишлаяпмиз. Бу эса секин-аста ўз самарасини бермоқда, - дейди Миржалол Қосимов.