Mirror: Махрез 75 млн фунт эвазига "Манчестер Сити"га кўчиб ўтишга яқин турибди

“Лестер” ярим ҳимоячиси Риёд Махрез катта эҳтимол билан фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиради.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли жазоирлик футболчи 75 млн фунт эвазига “шаҳарликлар” аъзосига айланишга жуда яқин турибди. “Сити” фақатгина агентнинг хизмат ҳаққи борасида келишиб олса бас.

Маълумот учун, Махрез якунланган мавсум “Лестер” сафида АПЛда жами 36та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!