Мирзакамол Неъматов ва Баҳром Фозилов навбатдаги жангларини Рустам Тўлаганов билан бир кечада ўтказади
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (69,8 кг) тоифасида ҳаракат қилаётган Мирзакамол Неъматов ҳамда ўрта вазнда (72.5кг) Баҳромжон Фозилов навбатдаги жангини 29 январь куни ўтказадиган бўлди.
Россиянинг Москва шаҳрида "Patriot" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида Мирзакамолга Герин Сох Фонку рақиблик қилса, Баҳромжон Фозилов Чарлан Такамга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу кечада Рио Олимпиадаси совриндори Рустам Тўлаганов ҳам колумбиялик Бейби Берросалга (17-7, 16КО) қарши ўзининг профессионал боксдаги тўртинчи жангида иштирок этади.
Фикрлар