Мирзакамол Неъматовнинг жанги бошқа кунга қолдирилди
Професcионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6кг) ўз фаолиятини олиб бораётган ҳамюртимиз Мирзакамол Неъматов ўзининг иккинчи жангини Шоҳжаҳон Эргашев билан бирга 16 ноябрь куни "Yuka Boxing" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида Алишер Ашуровга қарши ўтказиши белгиланган эди. Бироқ бу амалга ошмади.
Биздаги маълумотларга кўра, Неъматовнинг рақибида коранавирус аниқлангани сабабли, жанг 21 декабрь санасига кўчирилган.
Маълумот учун, Мирзакамол 1997 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Ҳозирда у Москва шаҳрида "Shohjahon_Gym" клубида ўз машғулотларини олиб бормоқда. Неъматов ўзининг професcионал йўналишдаги дебют жангида Дмитрий Антиповни 1-раунддаёқ техник нокаутга учратган эди.
Фикрлар