Миср терма жамоаси бош мураббийи ва футбол ассоциацияси президенти истеъфога чиқди

Хабарингиз бор кеча Миср терма жамоаси ўз майдонида бўлиб ўтаётган Африка Миллатлар кубоги 1/8 финалида ЖАР термасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги юришини якунлади.

KingFut нашри тарқатган хабарга кўра ўйиндан сўнг мисрликлар бош мураббийи Хавьер Агирре ва мамлакат футбол ассоциацияси президенти Або Рида истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Агирре Миср терма жамоасини 2018 йилнинг августидан буён бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Max1960
07/07/2019 13:18
Бизда ютказса хам хеч ким кетмайди.