МЛС. Месси ва Де Паулнинг голлари "Интер Майами"га ғалаба келтирди

МЛС чемпионатининг 3-тури доирасида "Интер Майами" сафарда "Ди Си Юнайтед" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Майамиликлар сафида Лионель Месси ва Родриго Де Паул гол уриб, жамоасининг 3 очко қўлга киритишини таъминлади. Эътиборлиси, мазкур баҳсда Месси фаолиятидаги 899-голини киритди.

Шу тариқа, Хавьер Маскерано шогирдлари ўз очколари сонини 6 тага етказиб олди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!