ММА бўйича жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида ўзбекистонликлардан 4 та медаль!

  • 3 август, 2023, 15:25
  • 0
  • MMA

БААнинг Абу-Даби шаҳрида IMMAF доирасида аралаш жанг санъатлари бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

Чемпионатнинг дастлабки куни 12-13 ёш тоифасида баҳслар бўлиб ўтди. Қувонарлиси ушбу ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медални қўлга киритди.

Жумладан, Ҳуршидбек Коиров(Бухоро) 40 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик билан бирга олтин медални қўлга киритган бўлса, 34 кг вазн тоифасида Муҳаммадсафо Ходжамиёров (Андижон) кумуш, 37 кгда Муҳаммадазиз Шукуржонов(Андижон) бронза, 62 кгда Сардорбек Валиев (Жиззах) бронза медалига эга чиқишди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 46 та давлатдан 638 та спортчи иштирок этаётган жаҳон чемпионатининг дастлабки кунидан сўнг, 4 та медаль билан 6 - поғонани банд этиб турибди. Бугун, 14-15 ёш тоифасидагилар ўзи юришларини бошлайди.

IMG_20230803_151055_134

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!