ММА бўйича Осиё чемпионати ғолиблари танатанали равишда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хабар бериб ўтганимиздек Баҳрайннинг Манама шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Кеча ушбу қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси катталар ўртасида 4 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалига эга чиқишган бўлса, 18-20 ёшлилар ўртасида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини, 12-17 ёш тоифасида эса 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронзани қўлга киритди. Жами, 12 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. 

Бугун эрта тонгда спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошеннт халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!