ММА бўйича Осиё чемпионатида яна 2 та медаль қўлга киритилди!

  • 11 декабрь, 2023, 18:41
  • 0
  • MMA

Маълумки, Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун турнирнинг 2-куни якунланди. Бугунги дастурда 16-17 ёш тоифасида 2 нафар вакилимиз ўзи жангларини ўтказди ва ҳар иккиси кумуш медални қўлга киритди.

61 кг вазнда Ахаджон Анваров финалда мезбонлар вакилига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, 2-ўринни эгаллаган бўлса, 83,9 кгда Абдулазиз Абдусатторов ҳам шоҳсупанинг 2 - поғонасидан ўрин олди. Эртадан, 18-20 ва 21 ёшдан катталар ўртасида баҳслар бошланади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

IMG_20231211_185024_180

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!