ММА бўйича Ўзбекистон чемпионати қачон ўтказилиши маълум бўлди!

  • 26 январь, 19:07
  • 0
  • MMA

Ўзбекистон ММА ассоциацияси томонидан ҳаваскорлар ўртасидаги жорий йилги мамлакат чемпионатининг санаси маълум бўлди.

18-20 ёш ва катталар ўртасида ташкил этилувчи Ўзбекистон чемпионати 1-4 март кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур чемпионат ўзига хос саралаш вазифасини ҳам бажариб, ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон терма жамоаси сафида нуфузли турнирларда иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритади.

IMG_20240126_185739_662

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!