ММА бўйича Ўзбекистон кубогини Андижон терма жамоаси қўлга киритди! (Фото)
26-29 сентябрь кунлари Тошкентда МҲСК аренасида ММА бўйича 18-20 ёш тоифаси ва каттталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги ташкил этилди. Ушбу кубок баҳслари ноябрь ойида Тошкент мезбонлигидаги жаҳон чемпионатига ҳам саралаш вазифасини ўтаб берди. Жуда ҳам муросасиз кечган жанглардан сўнг ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Умумжамоа ҳисобида Нозимжон Тўйчиев ҳамда Фарруҳ Мадаминов бошчилигидаги Андижон вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Жасур Алижонов мураббийлиги остидаги МҲСК вакилларига насиб этди. Кучли учликни Ботир Раҳмонов бошчилигидаги қашқадарёлик спортчилар якунлаб берди. Шу тариқа Андижон терма жамоаси 2024 йилги Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.
Фикрлар