ММА жангчиси боксда дебют қилади ёхуд россияликлар британиялик боксчиларга қарши...

  • 26 август, 2020, 18:29
  • 0
  • Бокс

Россиялик боксчи Фёдор Чудинов (22-2, 15 КО) навбатдаги жангини келиб чиқиши нигериялик бўлган британиялик чармқўлқоп устаси Умар Содиққа (10-1, 6 КО) қарши ўтказади. Ушбу тўқнашувда Чудинов ўзига тегишли WBA Gold камарини ҳимоя қилади. Яна шуни қўшимча қилиш лозимки, мазкур бокс кечасида ММА жангчиси россиялик Сергей Харитонов профессионал боксда дебют жангини ўтказади. Унга британиялик Даэнни Уильямс рақиблик қилади.

Сергей Харитонов ўз вақтида ҳаваскор боксда фаолият юритиб, Тожикистон терма жамоаси сафида Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритган. Финалда уни ҳамюртимиз Рустам Саидов мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!