ММА жангчиси рақибининг оғир зарбаларига дош бера олмай, ҳаётдан кўз юмди
Ads

Аралаш яккакурашлар жангчиси Доншэй Уайт ўзининг навбатдаги беллашувида рақибидан қабул қилинган оғир зарбалар сериясидан сўнг ҳаётдан кўз юмган. Sherdog нашрининг тарқатган хабарига кўра, мазкур жанг 15 июль куни Американинг Льюисвилл (Кентукки штати) шаҳрида “Hardrock MMA 90” турнири доирасида ўтказилган. Унинг рақиби супер оғир вазнли спортчи Рики Мьюз бўлган.

Маълум бўлишича, Уайт иккинчи раундда кучли ва аниқ зарбаларни ўтказиб юборган, шундан сўнг рефери жангни тўхтатишни ва жароҳат олган спортчига тиббий ёрдам кўрсатилишини эълон қилган. Бир неча сониядан сўнг жангчи ўзига келиб, “қафас девори”га суяниб ҳаракатлана бошлаган, бироқ тезда ҳушсиз ерга йиқилган.

Шундан сўнг тезда 37 ёшли спортчи шифохонага етказилган ва бир неча дақиқалардан сўнг ҳаёт билан видолашган. Ҳозирча Уайт ўлимининг аниқ сабаби ошкор қилинганича йўқ.

Даншэй учун бу жанг 2015 йил ноябридан бери илк тўқнашув эди. У сўнгги жангини “Hardrock MMA 76” турнири доирасида ўтказиб, кичик Жон Жонсонни биринчи раундда нокаутга учратган эди.