ММА жангчиси Валишер Раҳмонов Нурмагомедовга мағлуб бўлди (видео)
Ads

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Валишер Раҳмонов кеча Москва шаҳрида “FIGHT NIGHTS GLOBAL 71” мусобақаси доирасида мағлубият нималигини билмай келаётган мезбон жангчиси Омар Нурмагомедовга (2-0) қарши рингга кўтарилди.

Жанг тенг курашлар остида бошланди. Бироқ кейинчалик Омар устунликни қўлга ола бошлади ва якунда муддатидан олдин Валишерни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кўпчиликка яхши таниш бўлган Хабиб Нурмагомедовнинг укаси бўлган Омар сўнгги марта март ойида “Fight Nights Global 62” турнири доирасида рингга кўтарилиб, қирғизистонлик Алим Исабаевни 2-раундда нокаутга учратган эди.