ММА: Ўзбекистон Кубогига оид статистик маълумотлар билан танишинг!

  • 26 сентябрь, 2020, 08:35
  • 0
  • MMA

Айни кунларда қадимий Бухоро шаҳрида ўзига хос тарихий мусобақа старт олган. Яъни, ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида илк Ўзбекистон Кубоги ўтказилмоқда. Маълумки, биринчи Ўзбекистон чемпионати баҳслари март ойида Тошкент шаҳрида ташкил қилинганди. 25-27 сентябрь санасини ўз ичига олган мазкур биринчиликнинг анъанавий вазн ўлчаш маросимлари ва дастлабки саралаш баҳслари 25 сентябрь куни ўз якунига етди. Бугун қолган саралаш ва кейинги босқич жанглари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 12 та вилоят, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Мудофаа вазирлиги ўз жамоалари билан иштирок этмоқда. Шунингдек, ушбу турнир 16-17 ёш  ва 18 ва ундан катталар ўртасида ўтказилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. 16-17 ёшлилар 9 та, яъни 52, 57, 61,2, 65,8, 70,3, 77,1, 83,3, 93, 120 кг вазн тоифаларида куч синашаётган бўлса, катталар ўртасида ушбу вазн тоифаларига +120 кг ҳам қўшилган. Ёшлар ўртасидаги баҳсларда Тошкент вилояти ҳамда Сурхондарё вилояти тўлиқ таркиб билан иштирок этаётган бўлса, катталар ўртасида эса биргина Тошкент вилояти барча вазн тоифасида ўз вакилларига эга.16-17 ёшлилар ўртасида жами, 88 нафар, катталарда эса 116 та жангчи ғолиблик учун баҳсга киришган.

Хуллас, Ўзбекистон Кубогига оид статистик маълумотлар шулардан иборат. Мусобақа натижалари ва бошқа янгиликларни мунтазам ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!